
Жанубий ва Марказий Осиё бўйича АҚШ махсус вакили, асли тошкентлик Сержио Гор янги Америка-Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.
Гор ушбу лавозимда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан биргаликда фаолият юритади. АҚШ томони маълум қилишича, кенгашнинг ташкил этилиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга янада амалий руҳ бағишлаб, ишбилармонлар учун ҳамкорликни тезлаштириш, ўзаро инвестицияларни кенгайтириш ва юқори технологияли соҳаларда ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш имкониятини яратади.
Мазкур ташаббус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Вашингтонда ўтган С5+1 саммитидаги музокараларининг мантиқий давомидир. Кенгаш Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ташкил этилган бўлиб, унинг таркиби ва регламенти учун Саида Мирзиёева масъул бўлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.