date

«Реал»да Алонсо даври якунланди: унинг истеъфоси сабаби маълум бўлди

«Реал»да Алонсо даври якунланди: унинг истеъфоси сабаби маълум бўлди

«Реал Мадрид» клуби бош мураббий Хаби Алонсо билан йўлларни ажратишга қарор қилди. The Touchline нашри тарқатган маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га қарши ўтган ва 2:3 ҳисобида якунланган баҳсдан кейин юзага келган ички муаммолар ортидан лавозимини тарк этган. Қайд этилишича, бу қарор икки томонлама келишув асосида қабул қилинган.

Манбага кўра, финалдан сўнг содир бўлган айрим ҳолатлар Алонсонинг «Реал»даги келажагига жиддий таъсир кўрсатган. Хусусан, жамоа етакчиларидан бири Килиан Мбаппенинг ўша ўйиндан кейинги хатти-ҳаракати мураббий билан муносабатларга соя солган.

Маълум қилинишича, Хаби Алонсо финалдан кейин рақиб — «Барселона» футболчилари учун чемпионлик йўлакчаси ташкил этиш тарафдори бўлган. У буни спорт этикаси ва ҳурмат белгиси сифатида кўрган. Бироқ Килиан Мбаппе бу ташаббусга кескин қарши чиққан ва жамоадошларини майдонни тарк этишга чорлаган. Айнан шу ҳолат жамоа ичида қарама-қаршиликларни кучайтиргани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо «қироллик клуби»ни 2025 йил ёзидан бери бошқариб келаётган эди. Қисқа муддат ичида жамоа билан муайян натижалар қайд этилган бўлса-да, ички келишмовчиликлар унинг ишини давом эттиришга имкон бермади.

Энди эса «Реал Мадрид»ни клуб тизимига яхши таниш бўлган мутахассис — «Реал Мадрид Кастилья»ни бошқариб келган Алваро Арбелоа бошқаради. Клуб раҳбарияти янги мураббий билан барқарорлик ва жамоавий руҳни тиклашни мақсад қилган. Мухлислар эса «Реал» учун навбатдаги саҳифа қандай очилишини қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал»да Алонсо даври якунланди: унинг истеъфоси сабаби маълум бўлди