
Жанубий Кореянинг Shinhan Bankи эндиликда ўз мижозлари учун ўзбек тилида молиявий маслаҳат хизматларини тақдим этмоқда. Бу ҳақда The Korea Herald хабар берди.
Умуман олганда, банк хорижликлар учун 12 тилда хизмат кўрсатади, жумладан рус тилида ҳам. Ўзбек тилидаги молиявий хизматларга бўлган талаб Жанубий Кореяга иш излаб келаётган ўзбекистонликлар оқими ортиши сабаб ошган.
Shinhan Bankнинг чет элликлар билан ишлаш маркази корейс тилини билмайдиган мижозлар учун халқаро пул ўтказмалари, ҳисоб рақамларини очиш, мобил банк хизматлари ва оғзаки таржима хизматларини таклиф қилади. "Биз хорижлик мижозлар учун молиявий хизматлар билан боғлиқ "кўр кунлик" масалаларни бартараф этишда давом этамиз", — деди банк вакили.
Shinhan Bank Сеулда бош қароргоҳи жойлашган Жанубий Кореянинг йирик молиявий конгломератларидан бири ҳисобланади. Банкнинг тарихи 1897-йилда Hanseong Bank номи билан ташкил этилган мамлакатдаги биринчи банкка бориб тақалади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.