date

3I/ATLAS Ерга яқинлашмоқда

3I/ATLAS Ерга яқинлашмоқда
23-ноябр куни 3I/ATLAS номли юлдузлараро объект Ерга 300 миллион километрдан яқин масофага етиб келди. Бу ҳақда Россия Фанлар Академиясининг Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Комета ҳар куни Ерга яқинлашишда давом этмоқда. Олимларнинг маълумотига кўра, бу ҳолат Ернинг 3I/ATLAS ҳаракат йўналишига яқин йўналишда жойлашгани билан боғлиқ.

Навбатдаги масофа белгилари — 200 миллион километр. “Шундан кейин, эҳтимол, «Хуш келибсиз, ҳурматли келгиндилар» деган плакатлар тайёрлаймиз”, — дея ҳазил қилишди тадқиқотчилар.

Ҳисоб-китобларга кўра, 19-декабрга келиб комета Ерга 269 миллион километрга яқинлашади, сўнгра у узоқлаша бошлайди. Бироқ 3I/ATLAS Ерга хавф туғдирмаслигини астрономлар алоҳида таъкидлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 3I/ATLAS Ерга яқинлашмоқда