date

Гонконгдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етди

Гонконгдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етди
Гонконгдаги Wang Fuk Court турар-жой мажмуасида yuz берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етгани ҳақида SCMP хабар берди. Тахминан 70 киши ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

Ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, ёнғин тез тарқалишига таъмирлаш ишлари давомида қўлланилган ёнувчан полистирол материал сабаб бўлган. Полиция пудрат ташкилоти ходимларидан уч нафари эътиборсизлик ва нотўғри бошқарув оқибатида одамлар ўлимига сабаб бўлганликда гумонлаб қўлга олди.

Ҳозирга қадар тахминан 280 киши билан алоқа ўрнатилмаган ва уларнинг қидирув ишлари давом этмоқда. Гонконг ҳукумати мамлакатдаги таъмирлаш ишлари олиб борилаётган барча давлат турар-жой мажмуаларини зудлик билан текширишни буюрди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Гонконгдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етди