date

ОПЕК+ нефть қазиб олиш квоталарини сақлаб қолди

ОПЕК+ нефть қазиб олиш квоталарини сақлаб қолди
ОПЕК+ ташкилоти жорий нефть қазиб олиш квоталарини келаси йил охиригача узайтиришга қарор қилди. Ушбу қарор ташкилот расмий сайтида эълон қилинди.

30-ноябр куни ОПЕК давлатлари вакиллари йиғилишида ушбу қарор қабул қилинди. Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, бу масалага оид қўмита учрашувлари ҳар ойда икки марта ўтказилади.

Картер баёнотида айтилганича, саккизта иштирокчи давлат кунига 1,65 миллион баррел нефть қазиб чиқаришни қисман ёки тўлиқ тиклаши мумкин. Бунинг учун бозор шароити ва эҳтиёжлар инобатга олинади.

"РИА Новости" маълумотларига кўра, жорий йилда умумий углеводород қазиб олиш ҳажми кунига 39,7 миллион баррелни ташкил қилмоқда. ОПЕК+ ҳисоб-китобларига кўра, 2030-йилга келиб жаҳон нефть савдоси ҳажми кунига 61 миллион баррелга етади.

Ўтган йилда бу рақам 55 миллион баррелни ташкил этган эди. Яқин Шарқ давлатларидан углеводород экспорти кунига 23,5 миллион баррелга ошиши кутилмоқда.

Асосий харидорлар эса Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » ОПЕК+ нефть қазиб олиш квоталарини сақлаб қолди