
Италия чемпионатининг ўн учинчи турида "Рома" жамоаси ўз уйида "Наполи"га мағлуб бўлди. Римликлар бош мураббийи Жан Пьер Гасперини ушбу мағлубиятдан кўнгли тўлмаганини яширмади.
Унинг фикрига кўра, жамоаси етарлича энергияли ўйин кўрсата олмади. "Бизда энергия етишмади, эҳтимол пайшанба кунги ўйин бунинг сабабчиси.
Гол урилган вазиятда хато қилдик, қарши ҳужумда бизни қўлга олишди. Ўзимизнинг ўйин стандартларимиз даражасида ўйнай олмадик", - дейди Гасперини calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида.
Кейинги турда "Рома" 7-декабрь куни Сардинияда "Кальяри" жамоасига қарши ўйнайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.