
Манчестер Сити ярим ҳимоячиси Бернардо Силва Кевин де Брюйне жамоани тарк этиши ҳақида илк бор қандай хабар топгани ҳақида сўзлаб берди. Бельгиялик футболчи ўтган мавсум охирида "шаҳарликлар" сафини тарк этди ва ёзда эркин агент сифатида Италиянинг "Наполи" клубига ўтди.
"Кевин бу ҳақида менга ўша мавсум охирида айтган эди. Бу жуда оғир бўлди, чунки у менинг дўстим.
Биз саккиз йил давомида бир жамоада ўйнадик ва унинг Манчестер Ситидан кетишини қабул қилиш осон эмас эди. Энди мен жамоа сардориман, бу катта шараф", деди Силва DAZN мухбирига берган интервьюсида.
Кевин де Брюйне Манчестер Сити сафида ўн йил давомида тўп сурган. Яқинда 34 ёшли ярим ҳимоячи оғир жароҳат олиб, яқин ойлар давомида Наполига ёрдам бера олмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.