
18 ёшли "Барселона" футболчиси Ламин Ямал узоқ муддатли мақсадларни режалаштирмаслигини тан олди. Ёш вингер кўпдан буён янги Лионель Месси сифатида тилга олиниб, каталониялик гигантнинг келажакдаги асосий умиди сифатида қаралмоқда.
Шунингдек, футболчи вазиятга оддий қарашини айтди. "Ҳаммаси одамлар ва уларнинг кутганларига боғлиқ.
Эҳтимол, кимдир мендан ортиқча ёки паст даражада умид қилётгандир, лекин ўзимда умидлар йўқ – мен шунчаки ўйинга эътибор қаратаман. Ўйлашимча, умидлар охир-оқибат ҳеч қандай яхши нарсага олиб келмайди: уларни оқласангиз – гўё бошқа мақсадингиз йўқдек кўринади, оқлай олмасангиз – ҳавасингиз пир бўлади," – деб таъкидлади Ямал "The Touchline"га берган интервьюсида.
Жорий мавсумда испан футболчиси "Барселона" сафида 14 ўйинда 7 та гол уриб, 9 та голли пас амалга оширган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.