date

Ўруновнинг порлаши: мураббий ишончи ортидан қайта очилган ўйин

Ўруновнинг порлаши: мураббий ишончи ортидан қайта очилган ўйин

Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистон терма жамоаси ва Эроннинг “Персеполис” клубида майдонга тушаётган Остон Ўрунов бутун футбол жамоатчилигининг диққат марказига айланди. Унинг ўткир техникаси, тезкор қарорлари ва ҳужумдаги фаоллиги жамоасига катта жон бағишлаётгани таъкидланмоқда.

Эронлик мутахассис Али Мансуриян ҳам Ўруновнинг сўнгги ҳолати муҳокамада эканини тан олди. Унинг фикрича, ўзбекистонлик вингер қайтадан энг юқори формасига қайтди ва “Персеполис”да ўз имкониятларини тўлиқ намоён этмоқда.

“Ўрунов каби техник жиҳатдан юксак даражадаги футболчилар биринчи навбатда ишонч ва ҳурмат кутaди. Уларга чегара эмас, кенг майдон ва эркинлик керак. Чунки у бир ҳаракати билан рақибнинг икки-уч футболчисини бемалол чалғитиб ўтади”, — деди мураббий “Shabhaye Footballi” дастурида.

Остоннинг ривожига оид фикрлар ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокама қилинди. Фойдаланувчилар Ўруновнинг вазиятини “Реал Мадрид” юлдузи Винисиус билан таққослаб беришди:

“Анчелотти даврида Винисиусга эркинлик берилган — шунинг учун у майдоннинг ҳамма жойида кўринарди. Ҳозирги Хаби Алонсо давридаги ўйини билан ўша пайт орасида катта фарқ бор”, — деб ёзишди мухлислар.

Маълумот ўрнида, Ўрунов “Персеполис”нинг охирги баҳсида яна бир бор ўз маҳоратини намоён этди. Унинг голи жамоага “Шамс Азар” устидан муҳим ғалаба келтирди ва унинг формаси янада кучайиб бораётганини кўрсатди.

Таҳлилчилар фикрича, агар Ўруновга шу тарзда ишонч ва эркинлик беришда давом этса, у нафақат Эрон чемпионатида, балки Осиёдаги энг ёрқин яримҳимоячилардан бирига айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўруновнинг порлаши: мураббий ишончи ортидан қайта очилган ўйин