date

Европанинг қатъий режаси: Россияга имтиёз берилмайди, фақат репарация!

Европанинг қатъий режаси: Россияга имтиёз берилмайди, фақат репарация!

Европарламент “Украинада адолатли ва барқарор тинчликка эришишда ЕИнинг таклиф этилган режага муносабати” номли резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат учун 401 нафар депутат овоз берди. Европарламент депутатлари Европа Иттифоқи (ЕИ) ва аъзо давлатларни юқорироқ масъулиятни ўз зиммасига олишга ва сулҳга эришиш жараёнида етакчилик қилишга даъват этади.

АҚШга эътироз ва муросасиз тамойил

Резолюцияда Россиянинг тинчликдан манфаатдор эмаслиги ва фуқаролик инфратузилмасига зарбалар беришни давом эттираётгани алоҳида қайд этилган. Айни пайтда, депутатлар АҚШнинг Украинага нисбатан "нотўлиқ, икки маъноли сиёсати барқарор тинчликка эришишга тўсқинлик қилмоқда", деб ҳисоблайди. Европа тинчлик стратегияси халқаро ҳуқуққа ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигига асосланиши керак. Асосий тамойил шуки: тинчликка босқинчига ён бериш билан эмас, балки Украинани қатъий қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин.

Беш асосий шарт

Европарламент тинчлик шартномаси учун мажбурий шартларни белгилади. Улар орасида:

  1. Барча Россия қўшинларини халқаро тан олинган ҳудуддан чиқариш. Вақтинча оккупация қилинган қисмлар ЕИ томонидан ҳеч қачон тан олмаслик талаб этилади.

  2. Россия Украинага етказилган моддий ва маънавий зарарни ҳам тўлиқ компенсация қилиши шарт.

  3. Агрессия жинояти ва ҳарбий жиноятлар учун Халқаро жиноий суд ва махсус трибунал олдида тўлиқ жавобгарлик таъминланиши лозим.

  4. Келишув асирга олинган ҳарбийлар, барча ноқонуний ушлаб турилган фуқаролар ва ўғирлаб кетилган болаларни қайтаришни таъминлаши керак.

  5. Россияга қарши жорий этилган санкциялар бекор қилинмайди, токи тинчлик келишуви тузилиб, тўлиқ амалга оширилмагунча.

Европарламент шунингдек, Россиянинг музлатилган активлари билан кафолатланган "репарацион кредит"ни Украинага тезроқ тўлаш тарафдори эканини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Европанинг қатъий режаси: Россияга имтиёз берилмайди, фақат репарация!