date

Таиланд Камбоджага авиазарба берди

Таиланд Камбоджага авиазарба берди
Таиланд ҳарбийлари Камбоджанинг баҳсли чегара ҳудудидаги позицияларига авиазарба берганини маълум қилди. Бангкок бу ҳужумни Камбоджа томонидан содир этилган ҳужумга жавоб деб атади.

Таиланд расмийларига кўра, якшанба куни икки аскар ҳалок бўлиб, яна тўрт нафари жароҳат олган. Камбоджа эса ўз ҳарбийлари биринчи бўлиб ўқ отмаганини таъкидламоқда.

Уларнинг фикрича, можаро Таиланд томонидан бошланган, камбоджалик ҳарбийлар эса жавоб бермаган. Душанба куни Таиланд армияси Камбоджа томонидан чегара яқинида қурол ташиш учун қурилган фуникулёрни йўқ қилинганини эълон қилди.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара можароси узоқ йиллардан бери давом этмоқда. Охирги жиддий тўқнашув июл ойида юз берган эди.

Ўшанда беш кун давом этган отишмалар ўнлаб одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келган. Кейинчалик Малайзия воситачилигида томонлар сулҳга келишган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам тинчлик музокараларида иштирок этган. У ҳар икки давлат раҳбарларига қўнғироқ қилиб, агар отишмалар тўхтатилмаса, савдо тарифлари бўйича музокараларни музлатиб қўйиши мумкинлигини огоҳлантирган.

Ҳатто октябрь ойида Трамп Малайзияга келиб, томонлар ўртасидаги тинчлик декларациясининг имзоланишига гувоҳ бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Таиланд Камбоджага авиазарба берди