
АҚШ Президенти Дональд Трамп Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаевга Оқ уйнинг рамзий калити ҳамда ўз қўли билан имзо чеккан бейсбол қалпоғини совға қилди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати расмий маълумот тарқатди.
Маълум қилинишича, ушбу эсдалик совғалар АҚШ Президенти номидан Қозоғистоннинг Вашингтондаги элчиси томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг қабул қилиб олинган. Совғалар рамзий аҳамиятга эга бўлиб, икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ва ўзаро ҳурмат ифодаси сифатида баҳоланмоқда.
Дональд Трамп ноябрь ойида Оқ уйда, Овал кабинетда бўлиб ўтган учрашувни эслар экан, Қосим-Жўмарт Тоқаев ҳақида илиқ фикрлар билдирган. АҚШ Президенти Қозоғистон раҳбарини «ажойиб инсон» сифатида таърифлаб, унинг халқаро сиёсий жараёнларга вазмин ва оқилона ёндашувини алоҳида таъкидлаган.
Трампнинг сўзларига кўра, Тоқаев глобал масалаларда мувозанатли позицияни сақлай оладиган тажрибали давлат арбоби ҳисобланади. Бу эса АҚШ–Қозоғистон муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим ОАВларда Саудия Арабистонидан келган инвесторлар консорциуми ва Дональд Трампнинг куёви иштирокида EA ўйин нашриётини сотиб олиш режалари муҳокама қилинаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди. Бу каби янгиликлар ҳам АҚШ атрофидаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларга қизиқишни янада оширмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.