date

Амстердамда дипфейк жанжали: 46 та банк ҳисобини очган шахс ушланди

Амстердамда дипфейк жанжали: 46 та банк ҳисобини очган шахс ушланди

Нидерландия пойтахти Амстердамда сунъий интеллект ёрдамида йирик фирибгарлик схемасини амалга оширган шахс қўлга олинди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, 34 ёшли эркак дипфейк технологиясидан фойдаланиб, банк тизимларини алдашга муваффақ бўлган.

Тергов давомида аниқланишича, гумонланувчи ижарага уй қидираётган фуқароларнинг ишончидан фойдаланиб, улардан паспорт нусхаларини олган. Кейин эса сунъий интеллект орқали жабрланувчиларнинг юз қиёфасини ўз чеҳрасига мослаб, банкларнинг селфие ва биометрик текширувларидан осонгина ўтган.

Мазкур усул орқали у жами 46 та банк ҳисобини очишга эришган. Ҳозирда гумонланувчи ҳибсга олинган, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва иш бўйича кенг қамровли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар эса бу ҳолатни рақамли хавфсизлик соҳасидаги жиддий огоҳлантириш сифатида баҳоламоқда. Технология тез ривожланмоқда, фирибгарлик усуллари ҳам шунга яраша “ақллилашяпти”.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Амстердамда дипфейк жанжали: 46 та банк ҳисобини очган шахс ушланди