date

АҚШ иқтисодиёти сўнгги икки йилдаги энг тез суръатда ўсди

АҚШ иқтисодиёти сўнгги икки йилдаги энг тез суръатда ўсди
АҚШ иқтисодиёти 2025 йилнинг сентябрь ойигача бўлган уч ойда сезиларли даражада тезлашди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат иқтисодиёти йилига 4,3 фоиз суръатда ўсди. Бу кўрсаткич аввалги чоракдаги 3,8 фоиздан юқори бўлиб, кутилган натижалардан ҳам ошди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўсишга асосан аҳолининг харидлари кўпайгани ва экспорт ҳажмининг ошгани сабаб бўлган. Ҳисоботда истеъмол харажатлари 3,5 фоизга ошгани қайд этилди. Бу олдинги чоракда қайд этилган 2,5 фоизлик ўсишдан анча юқори.

Мазкур рақамлар йил якунига яқинлашар экан, АҚШ иқтисодиётининг умумий ҳолатини янада аниқроқ кўрсатиб бермоқда. Олдинроқ айрим иқтисодий маълумотлар ҳукумат фаолиятининг вақтинча тўхташи сабабли кечиктириб эълон қилинган эди.

Таҳлилчиларга кўра, кучли ички талаб ва ташқи савдонинг фаоллашуви иқтисодий барқарорликни сақлаб туришга хизмат қилмоқда. Бу ҳолат яқин ойлар давомида ҳам иқтисодий ўсиш учун муҳим омил бўлиб қолиши мумкин.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ иқтисодиёти сўнгги икки йилдаги энг тез суръатда ўсди