date

Исроил Ғазони тарк этмайди: Мудофаа вазири кескин баёнот берди

Исроил Ғазони тарк этмайди: Мудофаа вазири кескин баёнот берди

Исроил Мудофаа вазири Исроил Катз хавфсизлик сабабларига кўра Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетмаслигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳудудда фуқаролар ва ҳарбийлардан иборат махсус бирлик тузиш режалаштирилган.

Катз 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС томонидан амалга оширилган ҳужумни эслатиб, шу воқеалардан сўнг Ғазони тўлиқ тарк этиш масаласи кун тартибида йўқлигини айтди. У Исроил ҳарбийлари хавфсизликни таъминлаш ва бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳудудда қолишини билдирди.

Мудофаа вазири Наҳал деб аталувчи бирликларни ташкил этиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Бу бирликлар фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва кўнгиллилик асосида фаолият юритишни кўзда тутади ҳамда аввал бўшатилган ҳудудларда жойлаштирилиши мумкин.

Шунингдек, Исроил Катз Ғарбий Соҳилда ўтган тадбирда чиқиш қилиб, у ерда 1 200 та уй-жой қурилиши лойиҳаси бошланганини маълум қилди. У ҳукумат ҳудудий сиёсат ва суверенитет масалаларига эътибор қаратаётганини таъкидлаб, бу йўналишда аниқ қадамлар режалаштирилаётганини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Исроил Ғазони тарк этмайди: Мудофаа вазири кескин баёнот берди