
Трансфер бозорида «Борнмут» ҳужумчиси Антуан Семеньо учун кураш қизимоқда. Хабар қилинишича, 25 ёшли футболчи учун пойгага «Челси» ҳам қўшилган.
Шунингдек, «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» ҳам Семеньони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Аввалроқ матбуотда Семеньо шартномасида 65 миллион фунт (тахминан 74,5 миллион евро) миқдоридаги сотиб олиш опцияси борлиги ёзилганди.
Ишончли инсайдер Фабрицио Романо бу опцияни 10 январгача фаоллаштириш мумкинлигини таъкидлади. 2025/2026 йилги мавсумда Антуан Семеньо 17 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва жамоадошларига 3 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.