
Мексика археологлари ўтган йили мамлакатнинг Тулътепек шаҳрида топилган улкан мамонтнинг қолдиқларини тиклаш бўйича ишларни якунлашди, деб ёзади Uzreport нашри.
Тадқиқотларнинг натижаларига кўра, олимлар бу қолдиқларнинг ёши 12 мингдан 14 минг йилгача тенг, деган хулосага келишди. Улар 2015 йилнинг декабрида топилганди. Олимларнинг таҳминича, қолдиқлар топилган ҳудудда бир вактлар кўл бўлган. Олимлар суякларни ўрганишар экан, жонивор гўшти ва жуни учун одамлар томонидан ўлдирилган, деган фикрни илгари суришмоқда. Ўшанда мамонт 20-25 ёшда бўлган. Вазни тахминан ярим тонна бўлиб, узунлиги эса 5 метрга етган.
Мамонтларнинг аксарияти ўн минг йил илгари – сўнгги муз даври охирларида қирилиб кетган. Охирги қазиш ишлари давомида уларнинг қарийб 40 та тури топилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар