
Чилидаги Атакама чўли дунёдаги энг қурғоқчил чўллардан бири ҳисобланади. У табиат ҳодисалари туфайли охирги 400 йил ичида гиёҳсиз биёбонган айланган эди. Бироқ қиш ойидаги бир қатор кучли ёғингарчиликлар сабаб ҳозирда чўл том маънода гуллаб-яшнамоқда. Сариқ-қизғиш тусдаги чўл оппоқ гуллар билан қоплаганидан чилилик аҳоли ва дунёнинг кўплаб олимлари ҳайратда.
Олимларнинг таъкидлашича, бундай ҳолат аввал ҳам содир бўлган, бироқ унинг кескин суръатларда ўзгариши камдан-кам содир бўладиган жараён. Масалан, 2015 йилда Атакама чўли 200 турдаги яшил чўл ўсимликлари билан қоплаган эди.
Атакаманинг миллий туризм хизмати директори Даниел Диаснинг фикрича, бундай табиат ҳодисасининг рўй беришига дунёда тез суръатларда содир бўлаётган иқлим ўзгаришлари сабаб бўлган.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар