09:54 / 17.10.2017
14 555

Башоратчи Сьюзан де Веренинг яқин келажак ҳақидаги башоратлари…

Башоратчи Сьюзан де Веренинг яқин келажак ҳақидаги башоратлари…
Сьюзан де Вере 2001 йил 11 сентябрда Америкада содир этилган террор ҳаракатини ҳам олдиндан тўғри башорат қилган экан. Бу гал дунёни яқин келажакда нималар кутиши масаласида башорат қилибди.
Демак, башоратчининг айтишича, аввало ҳар қандай турдаги башоратга ҳам бўлиши мумкин, ё тахминан деган фикр билан ёндашиш лозим. Бу билан у дунё аҳлини жиддий огоҳлантирди. Қолаверса, башоратлари тўғри чиқмаса уни қоралаб ташламасликлари учун олдиндан ўзини шундай сўзлар билан суғурталаб олди.

УЧИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҲАҚИДА

Биринчи навбатда Америка ва Шимолий Корея интилаётган Учинчи жаҳон уруши содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Агар бу ҳодиса содир бўлса, Шимолий Корея ортидан Хитойни тортиб кетади. Бу ҳаракат Европа тараққиётига нуқта қўяди.
— Мен кўрдимки, — дейди Сьюзан де Вере. — Уруш кутилмаганда бошланади ва узоқ давом этмайди. Лекин шу қисқа фурсат ичида иккита улкан атом бомбаси (ёки ракета) портлашга улгуради. Афсуски, шу кўплаб одамларни йўқ қилиши, ногиронга айлантириши мумкин. Россия президенти Владимир Путин Американи ҳам, Шимолий Кореяни ҳам бу қалтис қарордан воз кечтиришга жуда кўп маротаба уриниб кўради. Бахтга қарши уларни бу йўлдан қайтаришнинг сира имкони бўлмайди.

ЙЕЛЛОУСТОУН ВУЛҚОНИ ҲАҚИДА


— Америка ҳукумати Йеллоустоун вулқонини портлатишга қарор қилади, — башорат қилишда давом этди Сьюзан де Вере. — Шу йўл билан улкан фалокатларнинг олдини олишга умид боғлайди. Афсуски, хатога йўл қўяди. Агар портлатишсиз битта вулқон уйғонадиган бўлса, портлатиш натижасида бу учта вулқон уйғонишидек қўшимча балоларни ҳадя этади. Аммо Йеллоустоун вулқони уйғониши бутунжаҳон фалокатига айланмайди. Фақат асосий зарбани Шимолий Америка қабул қилиб олади. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Одамзод ҳозирги пайтда вулқонлардан эмас, зилзилалардан қўрқиши лозим.

Масалан, менга кўрингани шу бўлдики, Италияда келаси йил яна бир кучли зилзила юз беради. Яна бир кучли ер силкиниши океанда кузатилади. Бу зилзила даҳшатли бўрон ва сув тошқинларини орқалаганча Австралия тарафларга жўнайди. Бахтга қарши яқин йилларда доимий тарзда океанга яқин ҳудудларда яшовчилар шундай офатлар қурбонига айланади. Бунда уларнинг ўзлари айбдор. Улар анчадан бери раҳм-шафқатни, бир-бирларига меҳр-оқибат кўрсатиш тушунчасини унутиб, худонинг хоҳишига қарши бора бошлашган.

Нима ҳам дердик. Башоратчи ҳам худонинг бандаси. Айланиб-ўргилиб келганда ҳам барибир Яратганнинг хоҳиш-иродаси бўлади. Ишқилиб, худойимнинг ўзи биз бандаларни паноҳида асрасин!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Башоратчи Сьюзан де Веренинг яқин келажак ҳақидаги башоратлари…