
Бу тиббиётда ҳақиқатан сув париси синдроми деб аталади. Бундай синдром билан туғилган чақалоқларнинг оёқ ва қўл қисми бир қолипда бўлади. Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида туғилган чақалоқ ҳам бундан мустасно эмас. Қолаверса, унинг таз қисми ривожланмай қолган.
Бахтга қарши бу боланинг ҳаётини сақлаб қолишга врачлар ожизлик қилишди. Сув париси атиги тўрт соатгина ёруғ дунёга меҳмон бўлди ва оламдан ўтди.
Врачларнинг гапига қараганда, сув париси синдроми билан туғилган бу боланинг ота-онаси оддий ишчи. Шунинг учунми, аёл ҳомиладор пайтида талаб даражасида врачлар кўригига қатнай олмаган. 23 ёшли Мускура Биби исмли бу аёл тўққиз ой мобайнида бирор марта УЗИ га ҳам тушмаган экан. Аммо бир нарсани тан олиш керак. Туғруқ кўнгилдагидек кечди.
Шундай қилиб Ҳиндистонда иккинчи марта сув париси синдроми билан чақалоқ туғилди. Биринчи марта 2016 йили Уттар-Прадеш штатида шундай чақалоқ дунёга келганди. Лекин у 10 дақиқадан сўнг жон берган. Мутахассисларнинг гапига кўра, бундай ҳолатларга онанинг ҳомиладорлик пайтида яхши овқатланмаслиги, врач кўригига қатнамаслиги, ҳомила ва она организми ўртасидаги қон циркуляцияси яхши эмаслиги сабаб бўлади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар