date

Ла Лига “Вилярреал” ва “Барселона” ўйинини АҚШда бекор қилди

Ла Лига “Вилярреал” ва “Барселона” ўйинини АҚШда бекор қилди

Испания чемпионати доирасидаги “Вилярреал” ҳамда “Барселона” учрашуви АҚШда ўтказилмайдиган бўлди. Ла Лига ташкилотчилари Маямидаги ўйин бекор қилинганини эълон қилди.

Euro-football.ru ёзишича, бу қарор Испанияда сўнгги ҳафталарда юзага келган ноаниқликлар сабаб қабул қилинди. Ла Лига баёнотида ушбу ўйин АҚШда ўтказилиши тарихий ва ноёб имконият бўлиши таъкидланган.

Ташкилотчилар учрашув бошқа давлатда ўтказилса, мусобақа яхлитлигига путур етмаслигини қайд этди. Шунингдек, Ла Лига келгусида ҳам испан футболини дунёнинг турли ҳудудларига етказишга интилишини билдирди.

Аввалроқ Испания чемпионатида айрим учрашувлар бошланишидан олдин футболчилар атайлаб тўхтаб, норозилик билдирганди. Бу ҳолат мусобақада муаммолар юзага келаётганидан далолат беради.

Ла Лига эса халқаро майдонда испан футболининг оммалашувига эришишни мақсад қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига “Вилярреал” ва “Барселона” ўйинини АҚШда бекор қилди