date

Каталонияда голлар ёмғири: Лопес ва Рэшфорддан мастер-класс

Каталонияда голлар ёмғири: Лопес ва Рэшфорддан мастер-класс

Европа Чемпионлар Лигасининг 3-тур баҳслари кутилганидек ҳаяжонли тарзда бошланди. Испаниядаги “Олимпиакос”га қарши беллашувда “Барселона” мухлисларини ҳақиқий голлар шоуcи билан хурсанд қилди — каталонияликлар 6:1 ҳисобида йирик ғалаба қозонди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ майдонда тўлиқ устунлик “Барселона” томонида бўлди. Ҳужумкор услубда ҳаракат қилган жамоа 7-дақиқада Фермин Лопеснинг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 39-дақиқада у яна бир гол уриб, дублга эришди.

Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида “Олимпиакос” ҳам ўз имконини қўлдан бой бермади — Ал-Кааби 54-дақиқада пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. Бироқ бу гол меҳмонларга фақат вақтинчалик таскин берди, холос.

Иккинчи бўлимда “Барселона” янада фаол ўйнади. 68-дақиқада ёш талант Ламин Ямал пеналтидан гол киритиб, ҳисобни 3:1 қилди. Бир неча дақиқа ўтиб, Рэшфорд кетма-кет икки бор дарвозани ишғол этиб, дубл қайд этди. Лопес эса 76-дақиқада ўзининг учинчи голини уриб, учрашувни ҳет-трик билан якунлади.

6:1 — “Барселона” учун жуда ишонарли натижа. Каталония клуби шу тариқа очколари сонини 6 тага етказди ва гуруҳдаги етакчи позицияни мустаҳкамлади.

“Олимпиакос”да эса вазият анча мураккаб — улар фақат бир очко билан жадвалда охирги поғоналарда қолмоқда. Бундан ташқари, жамоа 57-дақиқада Ҳеззе иккинчи сариқ карточка олиб, майдондан четлатилганидан кейин бир киши кам бўлиб қолди.

Куннинг яна бир баҳсида Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби 10 киши бўлиб қолган “Пафос” билан голсиз дурангга рози бўлди (0:0). Бу натижа қозоғистонликлар учун икки очколик йўқотиш бўлди, чунки улар учрашувнинг кўп қисмини устунликда ўтказишган эди.

ЕЧЛ. 3-тур натижалари

Барселона – Олимпиакос 6:1
Голлар: Лопес (7, 39, 76), Ямал (68 пен), Рэшфорд (74, 79) – Ал-Кааби (54 пен).

Барселона – Шесни, Кунде (Араухо, 75), Эрик Гарсия, Пау Кубарси, Балде (Мартин, 75), Касадо, Педро Фернандес (Де Йонг, 59), Педри (Бернал, 81), Ямал, Фермин, Рэшфорд.
Олимпиакос – Тзолакис, Коштиня, Рецос, Пирола, Ортега, Мартинс, Дани Гарсия, Поденсе, Шикиню (Насименто, 31), Ал-Кааби (Торимий, 77).
Огоҳлантиришлар: Балде 23, Ҳеззе 35, Дани Гарсия 39, Поденсе 55
Четлатиш: Ҳеззе 57 (иккинчи сариқ карочка)

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Каталонияда голлар ёмғири: Лопес ва Рэшфорддан мастер-класс