date

Ноқонуний қурилган қурилмалар мажбурий тартибда буздирилди

Ноқонуний қурилган қурилмалар мажбурий тартибда буздирилди

Айрим ҳолларда ер қонунчилиги талабларига риоя этмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланиш, шунингдек, ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу муносабат билан, Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бартараф этиш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ижро варақасига мувофиқ, Жалақудуқ шаҳар, Янги чек маҳалласи, Навоий кўчасида жойлашган ошхона биноси ва ёрдамчи иншоотлар олд қисмидаги 395,5 квадрат метр ер майдонида ноқонуний ўрнатилган темир панжара ҳамда енгил типдаги қурилма жавобгар нодавлат таълим муассасаси томонидан буздирилиши белгиланган.

Мазкур суд ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими иш юритувига келиб тушгандан сўнг, ижро ҳаракатлари амалга оширилди ҳамда ноқонуний қурилган қурилмалар белгиланган тартибда мажбурий равишда буздирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний қурилган қурилмалар мажбурий тартибда буздирилди