
Авваллари бундай турдаги улкан саккиоёқлар мавжуд эмас дея ҳисобланган ва уларнинг икки ҳил моллюска чатишуви оқибатидаги хатолик сабаб пайдо бўлган деган таҳминлар ҳам айтилган.
Аляска-Пасифик университети ходимлари Дэвид Счил ва Натан Хопенберглар ирсий тадқиқотлар ўтказиб, алоҳида турдаги улкан саккизоёқлар Тинч океанининг шимолий қисми, Аляска ҳудуди ва Беринга денгизида яшашини аниқладилар. Бундай моллюскалар сувнинг энг совуқ ва чуқур жойларини хуш кўришади, шу сабабли ҳам дайверларга ҳадеганда ўзларини кўрсатаверишмайди.
Хабарда айтилишича, олимлар Аляска қирғоқларидан тутилган 21 дона саккиоёқни ўрганиб, улардан 6 таси янги турга тегишли деган қарорга келганлар. Тутиб келинган жониворларнинг энг каттаси эса 2,15 кг вазнга эга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар