
Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизматининг хабарига кўра, солиқ инспекцияси ходими қўлга олинди. ДХХ ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда махсус тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида Оҳангарон тумани ҳудудида сафарбар текширувларга масъул бўлган солиқ инспекцияси ходими 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинди. Маълум бўлишича, ушбу маблағ эвазига гумонланувчи Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган фермер хўжалиги раҳбарига сафарбар солиқ текшируви бўйича ижобий хулоса чиқаришга ва бир йил давомида солиқ идорасининг хўжалик фаолиятига аралашмаслигига ваъда берган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Пора олиш” моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчини 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда.
Ангренда фермердан пора олган солиқчи ушланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар