date

Испанияда фожеа: 15 ёшли футболчи вафот этди

Испанияда фожеа: 15 ёшли футболчи вафот этди
Испания футболида оғир йўқотиш юз берди. "Сарагоса" ёшлар жамоасида ўйнаган 15 ёшли Хорхе Касадо ҳаётдан кўз юмди.

Испаниянинг Marca нашри хабарига кўра, футболчи табиий сабаблар туфайли ўз уйида вафот этган. Клуб ушбу фожеа муносабати билан мотам эълон қилди ва марҳумнинг оиласига қўллаб-қувватлаш билдирди.

"Биз Хорхенинг оила аъзолари ва яқинлари қайғусига шерикмиз. Тинч ёт, Хорхе", – дейилади "Сарагоса" матбуот хизмати баёнотида.

Клуб футболчилари бу хабарни эшитгач, навбатдаги машғулот вақтида бир дақиқа сукут сақлашди. Хорхе Касадо "Сарагоса" академиясига 9 ёшида қабул қилинган ва бу йил у ўзининг олтинчи мавсумини ўтказаётган эди.

Ҳозирда "Сарагоса"нинг асосий жамоаси Сегунда турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испанияда фожеа: 15 ёшли футболчи вафот этди