
"Арсенал" жамоаси сўнгги ўйинларда ҳимоядаги мустаҳкамлиги билан ажралиб турмоқда. Аввал хабар берганимиздек, «канонирлар» ЖЧ-2025/2026 мавсумида ўтказган тўрт ўйинда ҳам ғалаба қозониб, умумий ҳисобда 11:0 натижани қайд этишди.
Агар "Арсенал"нинг барча мусобақалардаги сўнгги 8 учрашувини ҳисобга олсак, жамоа бу ўйинларнинг бирортасида ҳам гол ўтказмади ва барча учрашувларда ғалаба қозонди. Охирги марта "Арсенал" 28 сентябр куни гол ўтказган эди.
Ўша учрашувда улар сафарда "Ньюкасл" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шундан буён "Арсенал" 8 та ўйинда ғалаба қозониб, умумий ҳисобда 17:0 натижа қайд этди.
2025/2026 мавсумида "Арсенал" жами 16 та учрашув ўтказган ва фақат 3 та гол ўтказган. Бу голлар "Ливерпул", "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл" жамоаларига тегишли.
"Арсенал" ўзининг навбатдаги учрашувини 8 ноябр куни Премер-лига доирасида "Сандерленд"га қарши ўтказади.
"Арсенал"нинг ҳимоядаги ажойиб серияси...
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг