date

Рафинья "Барселона" мураббийини мақтади

Рафинья "Барселона" мураббийини мақтади
"Барселона" футболчиси Рафинья Диас жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Каталонияликлар немис мураббийи қўл остида ўтган дебют мавсумини муваффақиятли ўтказишди.

Жамоа ички чемпионатдаги барча учта совринни қўлга киритиб, Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди. "Флик ҳар бир футболчининг имкониятларини кўра олади ва улардан энг яхши қирраларни намоён қилишга ёрдам беради.

У менга майдонда ақлли ўйин кўрсатишни, бўш ҳудудларни яхшироқ англашни ўргатди. Тактик томондан интизомлироқ бўлиб, ижодий эркинликни йўқотмадим.

Мураббий жамоага ишонч ва бирлик менталитетини сингдирди. Бу омиллар бизга ўйин даражасини ошириш ва илгари имконсиздек туюлган натижаларга эришишга ёрдам берди", – деди бразилиялик вингер ўз интервьюсида.

Чоршанба куни "кўк-анорранглилар" Чемпионлар Лигаси доирасида Бельгия клуби "Брюгге"га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рафинья "Барселона" мураббийини мақтади