
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Чемпионлар лигаси доирасида "Ливерпул"га қарши учрашувда (0:1) жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди. Учрашувнинг ягона голини "қизиллар" сафидаги ярим ҳимоячи Алексис Мак Аллистер 61-дақиқада киритди.
"Биз "Энфилд"га ғалаба учун келган эдик. Бу ерда ўйнаш жуда қийин, "Ливерпул" доим кучли прессинг уюштирди.
Аммо бизда ҳам, уларда ҳам имкониятлар бўлди. Бугунги ўйинда стандарт вазият ҳал қилувчи рол ўйнади.
Бундай ҳолатларда яхшироқ ҳимояланишимиз, кўпроқ қатъият ва истак кўрсатишимиз керак эди", – деди Вальверде Madrid Universal нашрига берган интервьюсида. "Ливерпул" ва "Реал" жамоалари гуруҳ босқичининг тўрт туридан сўнг 9 очкодан тўплади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.