
Фото: «World Atlas»
АҚШ Геология хизмати ва Гавайи университети олим ва тадқиқотчилари хулосасига кўра, Ҳинд ва Тинч океанидаги аксарият ороллар 2030 йилга бориб яшаш учун яроқсиз бўлиб қолади. Маршалл оролларида сув сатҳининг ўзгариши ва геологик хусусиятларнинг ўрганилиши натижалари олимларни ташвишлантирмоқда: денгизнинг қуруқликка бостириб келиши муқаррар, аммо орол-давлатлар ҳудудларининг сув остида қолиши — яқин ўн йилликдаги ягона муаммо эмас.
Оролларни сув босишидан ташқари, одамлар глобал исиш туфайли юзага келган ичимлик суви муаммосидан ҳам қийналадилар. Чучук сув захиралари мунтазам озайиб боради, айниқса, 2030-йилларнинг бошидан бу ўткир муаммога айланади. Олимларнинг айтишича, йирик орол-архипелаглар — Спратли ва Гавайи оролларини ҳам шу қисмат кутмоқда.
Манба: Xabar.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар