17:13 / 14.01.2019
4 164

Совет Иттифоқи парчаланиши Кубага қандай ёрдам берган?

Совет Иттифоқи парчаланиши Кубага қандай ёрдам берган?
Фото: Kuoni
Куба, кичик оролда жойлашган бўлишига қарамай, жаҳон сиёсатининг диққатини ўзига қаратиб келади. Унинг АҚШ билан, Россия билан, бошқа йирик давлатлар билан мураккаб муносабатлари, қолаверса, социализм қуришдаги ўзига хос йўли билан диққатга сазовор.

Айрим экспертлар Кубада социализмини СССРникидан муваффақиятлироқ деб баҳоласа, бошқалари, аксинча, Совет Иттифоқининг ушбу давлат қурилишидаги ўрнини таъкидлайди. «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Эргашев ушбу мамлакат ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиради.

Бундан 60 йил муқаддам, 1959 йилнининг 1 январида Кубада америкапараст Фульхенсио Батистанинг режими ағдарилган. Шу даврдан бери Озодлик оролида Совет Иттифоқи парчаланишига бардош бера олган социалистик давлат яшаб келмоқда. Куба социализми ҳақиқийроқ ва советларникидан кўра бардавомроқ бўлиб чиқди.

Ямайканинг шведча социализм модели асосчиси Майкл Норман Менли (1924-1997) 1972-1980 ва 1989-1992 йилларда Куба феноменини қуйидагича изоҳлаган эди: «Гавана СССРдаги каби номенклатура социализмидан нусха олмади. Мамлакат раҳбарияти ва компартия аҳолининг асосий кўпчилик қисмидан оғзини иҳоталамади. Барча бўғинлардаги раҳбарият бир йилда уч ой мобайнида қурилишда, қишлоқ хўжалиги сохасида, тиббиётда Албания, Вьетнам, Хитойда Лаосда бўлгани каби ишлаб бериши мажбурий эди. СССРдаги каби қишлоқ хўжалиги мажбурий коллективлаштириш сиёсатини бошидан кечирмади, аксинча, Югославия, Польша, Венгрияда бўлгани каби қишлоқ хўжалигини кооператив асосда ташкил этиш йўлидан борди. Кичик тадбиркорликка ҳам йўл берилди».

Социализмнинг Куба варианти, Менли ва бошқа кўплаб таҳлилчилар назарида, «кўпчиликнинг АҚШ неоколониализмига қарши туриш учун қатъий назорат қилинадиган бир партияли тизим ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида ўзидан кечиш» тамойилларига асосланган эди.

Айнан шу сиёсатнинг моҳиятини Эрнесто Че Геваранинг 1960 йил июль ойида АҚШнинг Look журналига берган интервьюсидан ҳам англаш мумкин. «Фидель коммунист эмас, ва бизнинг инқилоб ҳақиқий кубинча инқилоб, янада тоғрироғи, Лотин Америкаси инқилобидир. Сиёсий жабҳада Фиделнинг сиёсатини халқ инқилобий ёки инқилобий миллий ҳаракат деб таснифлаш мумкин.

Социализмнинг СССРча моделини парчаланишини мутахассислар аввало сиёсатнинг бюрократлашиши ва сиёсий элитанинг оддий халқдан узилиб қолиши билан боғлашган. Айнан шунинг учун ҳам нуқсонлардан холи бўлиши учун Куба компартияси 1965 йилда ғоявий жиҳатдан қайта ташкил этилган. У СССР ёки Хитойда бўлгани каби Куба компартиясининг асосий мақсади барчани ва иқтисодни тинимсиз кузатишни мақсад қилмаган, балки сиёсий раҳбарларнинг ўз иши талабларини бажариш борасида қарор қабул қилишда малакалими ёки йўқми эканлигини устувор жиҳат деб билган.

Шуниси ҳам борки, Кубада тор доираларда Горбачёвнинг «қайта қуриш» сиёсатини аёвсиз танқид қилишдан тийилишган, сабаб 1961 йилда бўлгани каби Совет Иттифоқи ва Албанияда кузатилгани каби алоқалар узилиб қолишини сиёсий элита у қадар хоҳламаган.

Лотин Америкаси мамлакацҳунослиги билан шуғулланадиган россиялик тадқиқотчи Елена Баженованинг фикрича, Куба моделидан фарқли равишда, Хрушчёв давридаги СССР уммон ортидаги стандартларни ўз ҳудудида жорий этишни мақсад қилган. Аммо мақсадни амалга ошириш учун етарли даражада жамиятнинг мафкураси билан ҳисоблашмаган. Натижада ҳукумат социализм мафкурасини истеъмолчилик мафкурасига бой бериб қўйган.

Совет Иттифоқи қўшинларининг Чехословакияга киритилиши ва Горбачёвнинг қайта қуриш сиёсатини Кубада муносабатлар дарз кетмаслиги учун ўта даражада оммавий равишда танқид қилишмаган. «Лотин Америкаси» журналида Украинада етиштирилган лавлаги ўрнида океан ортидан олиб келинган шакарқамиш ҳисобига йўқ қилиш ва Украинадаги кўплаб шакар ишлаб чиқарадиган заводларни Куба хом ашёси билан таъминлаш борасида мақолалар эълон қилинган. Куба хом ашёсининг йирик импортёри бўлган Хитой билан ўзаро рақобатда бўлган СССР раҳбарияти бундай катта ҳажмли сиёсий дастурнинг фойдасини яхши англаб турар эди. Аммо бирдан Украина раҳбарияти бундай сиёсатга эътироз билдира бошлади, расмий Гавана эса шакарқамиш ва унинг ярим фабрикатларини фақатгина Совет Иттифоқига етказиб бера олмаслигини билдирди.

1986 йилдан кейин Москва билан савдо алоқаларини тартибга солиб олган Куба Хитой, Испания, Мексика, Аргентина, Бразилия ва Венесуэла билан иқтисодий алоқаларни ўрната бошлади. Ўзаро маҳсулот айирбошлаш жараёнида Куба нафақат Аргентинадан, балки Испанияда ҳокимият тепасида бўлган генерал лисимус Франкодан ҳам Иберия ҳамжамияти орқали ҳам савдо имтиёзларини ола бошлайди. Испания ва Аргентина, Куба билан ҳозирги иқтисодий муносабатларга қараб баҳо бериладиган бўлса, Гавана борасида Перон ва Франконинг Кубага нисбатан тартиб қилган сиёсатига содиқ бўлиб қолмоқда.

АҚШнинг Куба борасидаги сиёсатига тўхталадиган бўлсак, Америка матбуоти 70-80-йиллардан бошлаб кенг миқёсда Гуантанамодаги ҳарбий базани сақлаб қолиш муҳим экани борасида бонг ура бошлади ва бунда Кубанинг расмий Москва таъсиридан қутулишига ишора деб қаради. Сталинпараст Че Геваранинг ака-ука Кастролар томонидан ҳокимиятдан четлаштирлиши, Че Геваранинг Боливиядаги ҳалокати АҚШ тарафидан яхши кайфиятда кутиб олинган.

АҚШнинг Гуантанамо базаси ҳали ҳамон АҚШ тасарруфида қолмоқда, Гавана эса Че Гевара вафотидан буён бу масалани БМТ Хавфсизлик Кенгаши ёки Бош Ассамлея йиғинларида асосий масала сифатида олиб чиққани йўқ.

1980-йиллар бошидан бери Куба ҳудуддаги марксистик инқилобий гуруҳларга молиявий кўмак беришни ҳам тўхтатиб қўйди. Бу эса расмий Гавананинг Вашингтон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканлигидан далолат. Бу, ўз навбатида, АҚШ томонидан 2015-2017 йилларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни яхшилаш истиқболини юзага чиқарди. Вазиятнинг бундай тус олишини халқаро жамоатчилик Кубада 1980-1990-йиллар оралиғида бошланган Хитой ва Вьетнам бозор иқтисодиётининг Кубага бевосита таъсири самараси деб ҳам баҳолашди. 1990 йилдан бошлаб Хитой, Испания, Жанубий Американинг аксар давлатлари Кубага молиявий ёрдам кўрсатиб келаётган асосий тижорий шериклар бўлиб келмоқда.

Юқоридаги омилларнинг таъсири Кубадаги социализмнинг яшаб қолаётганига салмоқли ҳисса қўшмоқда. ХХ асрдаги талотўплар, жумладан, Совет Иттифоқининг қулаши Куба социализмини йўқ бўлиб кетишига ҳам таъсир эта олмади.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Совет Иттифоқи парчаланиши Кубага қандай ёрдам берган?