
Россия ёшлари орасида армияга чақирилишга бўлган салбий муносабат кучаймоқда, деб URA.ru хабар берди. "Новая газета Европа" нашри томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 18–29 ёшли рус ёшларининг 47% қисми ҳарбий хизматга боришни хоҳламаслигини айтган.
Улар асосий сабаб сифатида Россия армияси сафида хизмат қилиш хавфли эканини ва бу қарор уларнинг шахсий режаларига зид келишини таъкидлаган.
Сўров натижаларига кўра, ёшлар орасида чақирувдан қочиш, хорижга кетиш ёки бошқа йўллар орқали мобилизациядан ўзини сақлашга уриниш ҳолатлари ҳам ортиб бораётгани кўрсатилган.
Мутахассислар бу кайфиятни Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар фонида шаклланаётган руҳий таъсиратлар, ахборот муҳити ва хавфсизликка бўлган ишончсизлик билан изоҳламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар