
Сурх-Дигора — Россия Федерацияси таркибидаги Северная Осетия-Алания Республикасида жойлашган кичикгина қишлоқ. Аммо бу жой бутун мамлакат учун ўзига хос: у яна бир бор Россия Рекордлар китобига киритилди. Бу сафар ҳам — узоқ умр кўрувчилар сони бўйича, деб Pravilamag хабар бермоқда.
Ҳозирда Сурх-Дигора қишлоғида 90 ёшдан ошган 18 нафар фуқаро яшамоқда. Улардан энг кекса инсон — Соня Хадзиретовна Аркаева, 1927 йил 10 февралда туғилган. У 98 ёшда ва ҳануз жисмонан фаол. Қишлоқдаги “энг ёш” узоқ умр кўрувчи эса 90 ёшли Сергей Николаевич Сакиев — у 1935 йил 1 июлда туғилган.

Россия Рекордлар китоби расмий сайтида ҳар бир узоқ умр кўрувчининг исми ва суратлари эълон қилинган. Сурх-Дигора бунгача ҳам бу йўналишда рекорд ўрнатган — 2021 йилда 17 нафар кекса фуқаро билан рўйхатга киритилган эди.
Маҳаллий мутахассислар ва врачлар фикрича, бундаги асосий омиллар қуйидагича:
- Соғлом муҳит ва табиий овқатланиш;
- Юқори жисмоний фаоллик — кексалар ҳали ҳам уй юмушлари ва боғ ишларида иштирок этади;
- Соғлом ижтимоий муҳит — ёшлар кексаларга эҳтиром билан қарайди, уларнинг тажрибасига суянади;
- Стресс даражасининг пастлиги ва табиий ҳаёт тарзи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар