
Англиянинг энг нуфузли ва тарихий клубларидан бири саналадиган “Арсенал” 2025/2026 йилги мавсум арафасида таркибда жиддий ўзгаришлар устида иш олиб бормоқда. Лондон клуби раҳбарияти жамоадаги рақобатни кучайтириш ва айрим футболчиларга янги имкониятлар бериш мақсадида бир қанча номлар билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда.
The Athletic манбаси хабар беришича, “канонирлар” спорт директори Андреа Берта асосий эътиборни кераксиз деб топилган футболчиларни сотишга қаратаётгани айтилмоқда. Хусусан, ўтган мавсумни ижарада ўтказган футболчилар – Фабиу Виейра, Рейсс Нельсон, Альберт Самби Локонга ва дарвозабон Карл Хейнлар трансфер рўйхатида. Уларга нисбатан жиддий таклифлар бўлса, клуб музокараларга тайёр эканини агентларга маълум қилган.
Бундан ташқари, асосий таркибдаги рақобатни енгишда қийналаётган икки ном – украиналик Александр Зинченко ва поляк ҳимоячиси Якуб Кивёрнинг ҳам кетиши эҳтимол даражада турибди. Мудофаа чизиғида кўпроқ ишонч қозонаётган жонли рақобат фонида уларнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
Ажабланарлиси, ҳужумда самарали ҳаракатлари билан танилган Леандро Троссар ва Габриэль Мартинелли каби юлдузлар ҳам трансфер рўйхатида пайдо бўлган. Мартинеллининг жароҳатлардан сўнгги формаси ва Троссарнинг ностабил ўйини мутахассисларни шубҳага солаётган кўринади.
Мавсум бошланишидан олдинги бу ўзгаришлар “Арсенал” мураббийлар штаби ва раҳбариятининг клуб келажагига бўлган қатъий ёндашувидан далолат беради. Мақсад – жиддий совринлар учун кураша оладиган жамоа шакллантириш.
Футбол жамоатчилиги эса бу ҳаракатларга икки хил қараш билан ёндашмоқда: айримлар буни тўғри ва зарур стратегик қарор деб баҳоласа, бошқалар муҳим футболчиларни йўқотиш хавфини улуғ масала деб билади.
Айни дамда “Арсенал” мухлисларини бир савол қийнамоқда – бу катта тозалаш натижаси қандай бўлади? Янги мавсум бунинг жавобини аниқ кўрсатиб беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар