
Жаҳон сиёсати саҳнасида яна бир маротаба икки йирик қаҳрамон — Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг услублар фарқи таъкидланди. Sky News нашрининг таҳлилий мақоласида қайд этилишича, АҚШ президенти Трамп биринчи президентлик муддати давомида Россия етакчисига нисбатан илиқ муносабатлар намоён қилган бўлса-да, энди у аста-секин Кремлга қарши босимни кучайтирмоқда, деб хабар берди sky.com.
Бу яқиндаги қарорлар орқали яққол намоён бўлди: Трамп НАТО орқали Украинага қурол етказиб бериш режасини қайта кўриб чиқмоқда ва Россия 50 кун ичида келишувга келмаса, унга солиқ ва божлар орқали таҳдид қилмоқда. Бу эса, таҳлилчилар фикрича, унинг Россиядан хафсаласи пир бўлганидан дарак беради.
Бироқ Sky News таъкидлаганидек, 50 кун вақт — рус сиёсий стратегияси нуқтаи назаридан деярли ҳеч нарса эмас. Москва учун бу фақатгина вазиятни баҳолашга кетадиган қисқа фурсат. “Руслар, эҳтимол, бу таҳдидни пуч ва ўтиб кетувчи деб ҳисоблашмоқда. Владимир Путин эса ўйинни узоқ муддатли стратегик манфаатлар нуқтаи назаридан ўйнамоқда”, дейилади мақолада.
Мақолада қайд этилишича, Путин шунчаки АҚШ президентлари билан эмас, тарихнинг ўзи билан рақобат қилмоқда. У фақат ҳозирги вазиятни эмас, балки келажакни ҳам ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли Трампнинг “қурол ва божлар билан босим ўтказиш” стратегияси қисқа фурсатли ва таъсири чекланган бўлиши мумкин.
Ҳозирча, Sky News таҳлилларига кўра, Украина фронтида натижалар Киев учун фойдага. Аммо бу вазият доим ҳам шундай қолмаслиги мумкин. Сабаби — Владимир Путиннинг ўйини аниқ, бир йўналишли ва узоқни кўзлаган. Дональд Трамп эса сиёсий фаолиятида прогноз қилиб бўлмайдиган, зиддиятли ва кўпинча кескин қарорлар қабул қиладиган сиёсатчи сифатида танилган.
Бу таҳлил орқали муаллифлар Трампнинг ҳаракатлари ортидаги эҳтимолий тактик ҳисоб-китобни ёритар экан, Путиннинг босиқ ва стратегик ёндашувини унга қарши қўймоқда. Бу эса халқаро сиёсий саҳнада янги кескинликлар юзага келиши эҳтимолини кучайтирмоқда.
Сиёсий шахмат тахтасида ҳар бир қадам муҳим, лекин ўйин охирида фақат биттаси мот қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар