14:30 / 09.02.2019
6 375

“Samsung” ҳақида нима биласиз?

“Samsung” ҳақида нима биласиз?
Биз мусулмонлар ҳам мана шундай ривожланиш ва ишлаб чиқаришларга эриша оламиз.

Ишончим комилки, ушбу оламга машҳур ширкат ҳақида 80% маълумотларни билмайсиз! Гоҳида, “Samsung” ширкатининг дунёни эгаллаб олганини кўриб, "Бу империями ёки компаниями?"-дея ўйланиб қолади инсон.
Диққат қилинг, қуйида “Samsung”нинг сиз билган ва билмаган сирлари ҳақида маълумотлар келтираман.

– Дубайдаги дунёнинг энг узун буржи ҳисобланмиш "Буржул-Холифа"ни “Samsung” ширкати барпо этганини билармидингиз?
– Малайзияда барпо этилган, дунёдаги энг узун эгизак минорани ҳам, айнан “Samsung” ширкати қурганини-чи?

– Айтишларича, “Samsung” Корейс тилида "Уч юлдуз" маъносини ифодалайди. Ушбу ширкатга илк бора 1938 йилда асос солинганида, сабзавот дўкони бўлган. Бугунга келиб, турли русумдаги мошина ва самалётлардан тортиб, кир ювиш мошинаси-ю, музлатгич, телевизор хуллас барча электрон жиҳозларигача ишлаб чиқармоқда. Ҳатто, қўл соатлар ҳам ишлаб чиқарилади.

– “Samsung” компаниясининг дунё минтақаси бўйлаб 60 дан зиёд давлатларда 80 хил иш турлари мавжуд. Улардан:
– Мактаб ва олийгоҳлар, ҳайвонот боғлари, ёш болалар учун боғчалар, касалхоналар, жарроҳлик марказлари ва меҳмонхоналардир.

– “Samsung” компанияси нефть ташувчи йирик ширкатларга ҳам эга. Маълумотларга кўра ушбу ширкат нефть ташиш учун энг қулай ва арзон, ҳамда энг йирик ширкат ҳисобланади.

– Шунингдек, сайёҳлик агентликларига ҳам эга. Қолаверса айрим кийим цехлар ҳам “Samsung”га тобе равишда чиқарилиши айтилган. Бунга мисол, “Fobu” кийим-кечак цехидир.

– Айтишларича, “Samsung” ширкати тиббий изланишлар учун йилига 100 миллион АҚШ доллари миқдорида хайрия пули ажратади.

– Бу ширкатнинг яна бир машҳур бўлмаган кичик ширкати бўлиб, у “slogon” дея номланади. Бу ширкатда Жанубий Корея ҳарбий соҳада фойдаланадиган "К9" танклари ишлаб чиқарилади.

– “Samsung” компаняси жанговор учувчисиз самалётлар етиштириб чиқаради.
– “Samsung” Тиббий изланишлар бўйича махсус қисмга эга.

– "Samsung” турли имкониятларга эга роботлар етиштириб чиқаради. Улардан, жанговор роботларни мисол келтириш мумкин. Ушбу турдаги роботлар қарши тараф билан иттифоқ тарафни ажрата олади. Бу турдаги роботлардан асосан қўриқчи сифатида фойдаланилади.

– “Samsung” электрон схемалар ҳам ишлаб чиқаради. Бу асосан “Apple Macintosh” ҳамда “Iphone” ширкатлари учун хос равишда етиштирилади.

– Билсангиз, айни дамда “Samsung” ширкати, мутахассис бўлган 490 минг ишчига эга. Бу дегани “Google” ва “Apple Macintosh” ишчиларидан икки баробар кўп дегани.

– “Samsung” компаниясининг йиллик даромади 300 миллиард доллар атрофида.

– “Samsung” компаниясига тобе “Tubo” либослар ширкати ҳақида айтган эдим. Мазкур ширкатга 1995 йили атига 2 миллион доллар билан асос солинган экан. Бугунга келиб, йилига 2 миллиард доллар миқдорида даромад келтиради.

Биз мусулмонлар ҳам мана шундай ривожланиш ва ишлаб чиқаришларга эриша оламиз. Фақат, бунинг учун ўзаро низолашишларни, беҳуда тортишувларни, кўролмаслик, турли фирқаларга бўлиниб олиш ваҳоказоларни тарк этишимиз лозим.

Энг муҳими, улар ўз ақидаларидан балқиб чиқувчи тузумни ҳаётларида татбиқ этишлари оқибатида шундай машҳурлик ва муваффақиятга эришдилар. Агар мусулмонлар ҳам ўз ақидаларидан келиб чиқадиган тузум асосида яшаса, сўзсиз ривожланишнинг энг чўққисида бўладилар. Ишончим комилки, ривожланиш бўйича оламга дарс берадилар.

Саҳрода ўсган, бадавий саҳобалар, маданият ва ҳазоротга тўла Рум ва Форс империяларига маданиятни ўргатиб қўйган эдилар. Уларни бу даражага олиб чиққан ягона нарса, Ислом ақидаси асосида ҳаёт кечирганлари, холос. Шу билан азиз бўлдилар. Умар розияллоҳу анҳу айтганларидек, "Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилди. Агар ундан ўзгасини истасак, бизни яна хор қилади" мана шу барча савол остида қолаётган мусулмонларнинг қолоқлигига, кун сайин хўрланишлари ортиб бораётганига жавобдир. Биз нимани ташлаб, нимани истамоқдамиз? Бир боқиб қўяйлик!
Маъмур МУХТОР

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Samsung” ҳақида нима биласиз?