
Америкалик тадқиқотчи олимлар яна юз йилдан кейин ҳозир дунё аҳолиси гаплашадиган 6минг тилдан 5мингдан ортиғи муомаладан чиқиб кетишини маълум қилишди. Бу ҳақида “The Wall Street Journal”га асосланиб, “gazeta.ru” хабар бермоқда, деб
kun.uz.
Нашрнинг маълум қилишича, глобаллашув кейинги юз йил ичида қатъий суратларда давом этади ва кўплаб маданиятлар ва тилларнинг ўзаро қўшилиб кетишига олиб келади.
Олимлар кичик тиллардан фақат япон тилига ўхшаш экзотик кўринишдаги ва алоҳида ҳимоя қилинадиганлари сақлаб қолинишига умид билдиришмоқда. Улар тарих учун бу оддий ҳол эканлигини, бундан олдин ҳам, доимий равишда шундай жараён кечганини таъкидлашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар