БМТ Бош котиби инсониятни табиат билан ҳазиллашмасликка чақирди (видео)

  • 22 сентябрь 2019, 07:13
  • 764
  • Дунё
  • БМТ Бош котиби инсониятни табиат билан ҳазиллашмасликка чақирди (видео)
    БМТ Бош котиби Антонио Гутериш инсониятни табиат билан ҳазиллашмасликка чақирди. Бу ҳақда Euronews нашрига таяниб Даракчи хабар берди.

    Бунинг оқибатлари жиддий якун топиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У халқаро ҳамжамиятни иқлим ўзгариши жараёнларига жиддий эътибор қаратишга даъват этди. Француз экспертлариинг иқлим ўзгариши жараёнларига бағишланган энг сўнгги тадқиқот натижаларига кўра сайёрамизда ҳаво ҳарорати кутилгандан кўра кўпроқ исиб бормоқда. Энг пессимистик прогнозларга кўра, инсоният қазиб олинувчи ёқилғилардан шу зайлда фойдаланишда давом этса аср охирига келиб, ердагиҳарорат саноат давригача бўлган кўрсаткичдан Целсий бўйича 7 градусга қадар кўтарилиб кетади.

    Олимларнинг фикрича, бунинг олдини олиш учун зудлик билан кескин чоралар кўриш зарур. Иқлимшунос Паскаль Браконнонинг таъкидлашича, бунинг учун биринчи галда кенг жамоатчилик энергия ресурсларига нисбатан эҳтиёткор муносабатда бўлиши ва энергия сарфини кескин даражада камайтириш лозим. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кенг жорий этилиши яхши натижа беради.

    Блумберг агентлигининг тадқиқотларига кўра, ўтган йили жаҳон энергиясининг 13 фоизи айнан табиий манбалардан олинган. Бу эса атмосферага икки миллиард тонна зарарли газлар чиқарилишининг олдини олган. Шу билан бирга қазиб олинувчи энергия манбаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар миқдори 2 фоизга ошиб, 33 млрд тоннага бориб етган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » БМТ Бош котиби инсониятни табиат билан ҳазиллашмасликка чақирди (видео)