
Астрономия ихлосмандлари учун ажойиб янгилик! Россияликлар ноябрь ойининг бошидаёқ ноёб самовий ҳодисани кузатишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Перм политехининг астрономия соҳасидаги эксперти Евгений Бурмистров "Gazeta.Ru"га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Леммон номи билан танилган C/2025 А6 кометаси 8 ноябрь куни Қуёш билан максимал яқинлашиш нуқтасига етади. Бу вақтда унинг ёрқинлиги тўрт ярим юлдуз катталигидан беш юлдуз катталигигача бўлади, бу эса космик объектни оддий кўз билан кўриш имконини беради.
"Ушбу шкала "рақам қанчалик юқори бўлса, объект шунчалик хира бўлади" тамойилига асосланган. Бироқ амалда "меҳмон" ҳисоб-китоблардан ошиб кетди ва октябрь ойи охирида унинг кўрсаткичи тўртинчи поғонага етди. Бундай натижа уни мутлақо қоронғи осмондаги хира доғ сифатида кўриш имконини беради ва дурбин билан кузатувчилар учун у бутун гўзаллиги билан намоён бўлади," - дея таъкидлади Евгений Бурмистров.
Мутахассиснинг таъкидлашича, кометани қуёш ботгандан кейин осмоннинг ғарбий қисмида, яъни Илон буржида кузатиш яхшироқдир. Шуниси эътиборга лойиқки, кометани кўриш имконияти деярли ягона бўлади, чунки кейинги кунларда у уфққа яқинлаша бошлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!