
Афғонистонда кечаси содир бўлган зилзила Ўзбекистондан электр энергияси етказиб берувчи узатиш тармоқларини шикастлади. Натижада Кобул ва бир неча вилоятлар электр энергиясиз қолди.
Pajhwok ахборот агентлиги хабарига кўра, техник гуруҳлар таъмирлаш ишларини бошлаган. DABS энергия компаниясининг маълумотига кўра, Тожикистондан келадиган электр тармоқлари ҳам зарар кўрган.
Бу шимолий вилоятларнинг бир нечасида электр таъминотида узилишларга сабаб бўлди. Кейинчалик компания Тожикистондан электр энергияси узатиш тикланганини маълум қилди.
3-ноябрга ўтар кечаси содир бўлган зилзила Саманган, Балх, Кобул, Баглон, Сари-Пул ва Қундуз вилоятларига таъсир кўрсатди. Зилзиланинг эпицентри Балх вилоятининг Хулом туманида жойлашган эди.
Саманган ва Балхда вайронагарчиликлар ва инсоний талафотлар қайд этилди. Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, камида 20 киши ҳалок бўлган ва 320 киши жароҳат олган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.