09:57 / 08.12.2019
2 788

Эрон Трампнинг ниҳоясига етаётган президентлик ваколатига дош бера оладими?

Эрон Трампнинг ниҳоясига етаётган президентлик ваколатига дош бера оладими?
Ҳасан Руҳоний. Фото: AP
2018 йил май ойида АҚШ Эрон билан имзолаган ядро келишуви дастуридан чиқар экан, Теҳронга иқтисодий жазо чоралари татбиқ этди. Бу Эроннинг ЯИМи камайишига сабаб бўлди. Теҳрон иқтисодиёти таназзул ёқасида бўлмаса-да, вақт унинг фойдасига ишламаётгани аниқ.

АҚШдаги 2020 йилги сайлов яқинлашар экан, Трамп ҳукумати билан музокаралар олиб бориш керакми, йўқми, деган масала муҳим бўлиб турибди, деб ёзади The Project Syndicate нашри. Трамп сайловда ютиб чиқиши керак. Эрон ҳукуматига алоқадор айрим расмийлар сайловда демократлар ғалабасини кутиш кераклигини айтмоқда.

Сайловда Трамп ғалаба қозонса, унинг сиёсий позицияси янада кучаяди. Теҳрон музокарани ҳозир бошласа, Трамп маъмурияти ён беришга мажбур бўлиши мумкин. Аммо Эрон сайлов натижасини кутадиган бўлса, бу мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Эроннинг бугунги кундаги иқтисодиётини баҳолаш қийин. Молиявий жазо чоралари қўлланилганидан сўнг мамлакатнинг йўқотишлари 5–15 фоиз теграсида деб айтилмоқда. Эронликларнинг ўзи мамлакат иқтисодиёти баҳордан бошлаб ўсиш палласига кирди демоқда, лекин кузатишлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Халқаро валюта жамғармаси маълумотига кўра, мамлакат иқтисодиёти бу йил 9,5 фоизга қисқарди.

Бу Эрон ҳукуматида қизғин баҳслар бошланишига туртки берди. Бир томонда мамлакатни таёқ ёрдамида бошқараётган Хоманаий тарафдорлари иқтисодиётни оғир вазиятда қайта қуришга тиш-тирноғи билан ҳаракат қилмоқда. Уларнинг назарида, нефть савдоси борасида йўқотишлар бўлса-да, бошқа соҳаларда ютуқлар қўлга киритилмоқда. 2018 йилда Эрон миллий пул бирлиги – риёл қийматини 70 фоизга йўқотса-да, ҳамон конвертасия қилинадиган валюта бўлиб қолмоқда. Бу эса молия соҳасида ўзига хос ўсиш борлигидан дарак беради.

Бандлик борасидаги рақамлар ҳам ҳукуматда қониқиш уйғотмоқда. Ўтган йилги иш билан таъминланиш даражаси 3,3 фоизни ташкил этган эди. Ишсизлик даражаси 10,5 фоиз бўлиб, сўнгги ўн йилликдаги энг паст кўрсаткич бўлиб турибди. Бу нимадан далолат? Бу ҳукумат иқтисодиётни қайта қураётганидан далолат беради.

Кескин чоралар тарафдорларининг таъкидлашича, «иқтисодий қаршилик» ҳаракати ташқи савдога йўналтирилган иқтисодиётни қарамликдан, хусусан, Ғарбга қарамликдан озми-кўпми озод қилди.

Аммо президент Ҳасан Руҳоний ва унинг ислоҳотчилик кайфиятидаги ҳукумати иқтисодиётдаги юксалиш вақтинчалик хусусиятга эга дейиш билан бирга давлатнинг иқтисодиётга аралашуви олдини олмоқчи эмас. Уларнинг назарида, риёлни зарб қилиш фойдалидир. Улар пул массасининг ортиб кетиши инфлясияга замин ҳозирлашидан бохабарми?

Кундалик эҳтиёжларни машаққат билан қоплаётган Эрон давлат сектори айни пайтда хориж сармоясининг ўрнини қоплайдиган даражада эмас. Хусусий сектор эса молиялаш борасида қийинчиликларга дуч келмоқда. Сабаби, аксар банклар тўлов салоҳиятига эга эмас.

Жаҳли чиққан қалампир тишлабди дегандай, ҳукумат уранни бойитиш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Мақсад дунё ҳамжамиятига АҚШ ядро келишувдан чиқиши хато эканини кўрсатишдир.

Аслини олиб қараганда, Эрон АҚШ талабларига кўнди ва ядро келишувига борди. У сиёсий ўйинларнинг беайб қурбонига айланди.
Ғарб Эроннинг уранни бойитиш ишлари борасида бир тўхтамга келиши шарт. Бу минтақадаги хавфсизлик масаласига ҳисса қўшади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Трампнинг ниҳоясига етаётган президентлик ваколатига дош бера оладими?