Олмазорда автомобил ортилган юк машинаси туннелга тиқилиб қолди

1 дақиқа ўқиш825
Олмазорда автомобил ортилган юк машинаси туннелга тиқилиб қолди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 26 октябрь куни соат 16:30 ларда ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар берди шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Маълумотларга кўра, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи Х.А. бошқараётган CHAKMAN русумли юк машинаси трелларга ортилган бир нечта автомобил билан ҳаракатланар экан, тоннел остидаги электрон мониторнинг пастки қисмига урилиб тиқилиб қолган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Бироқ юк машинаси ва ундаги автомобиллар қисман зарар кўрган.

Айни пайтда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳодиса сабабларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар ҳайдовчиларга йўлдаги баландлик чекловларига қатъий риоя қилиш зарурлигини, айниқса йирик юк машиналари билан тоннел ва кўприклардан ўтишда эҳтиёткор бўлиш лозимлигини эслатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?