date

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик терроризмда гумон қилинмоқда

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик терроризмда гумон қилинмоқда
Жанубий Кореяда 29 ёшли ўзбекистонлик талаба қўлга олинди. Chosun нашрининг хабарига кўра, у Африкада қудуқлар қазиш хайрия лойиҳаси ниқоби остида маблағ йиғиб, уларнинг бир қисмини HAMAS ҳамда «Ал-Қоида» билан боғлиқ гуруҳларга ўтказган.

Шунингдек, гумондор ижтимоий тармоқларда сохта саҳифалар яратиб, экстремистик постлар ва урушга чорловчи чақириқлар эълон қилган. Маблағлар икки йўл билан йиғилган — криптовалюта орқали ва нақд пул шаклида, бунинг учун у ватандошлар учун футбол клуби ташкил қилган.

Энди унга ўн йилгача қамоқ жазоси ва йирик миқдорда жарима солиниши мумкин. Тергов давом этмоқда. Полиция унинг шериклари бўлгани ёки йиғилган маблағлар яна қаерга юборилганини ўрганмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда ўзбекистонлик терроризмда гумон қилинмоқда