Туркияда ўзбекистонлик эркак севгилисини ўлдириб умрбодга қамалди

1 дақиқа ўқиш487
Туркияда ўзбекистонлик эркак севгилисини ўлдириб умрбодга қамалди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган жиноий фожиа мамлакат ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг диққат марказига айланди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси Рустам Отамирзаев ўз ватандоши — Василахон Усмоновани пичоқлаб ўлдиргани учун оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди маҳаллий нашрлар.

Ҳодиса 18 апрель куни Пендик туманида юз берган. Тергов маълумотларига кўра, жуфтлик ўртасидаги жанжал давомида эркак аёлни уйнинг ертўласига олиб тушиб, аввал уриб-суриб, сўнг бир неча марта пичоқ билан зарба берган. Фожиадан сўнг у воқеа жойидан қочиб кетган.

Анадолу бош прокуратураси тайёрлаган айблов хулосасида айтилишича, судланувчига “қасддан одам ўлдириш” жинояти бўйича оғирлаштирилган умрбод қамоқ, шунингдек “қурол билан талончилик” учун қўшимча 10–15 йиллик жазо сўралган.

Суд жараёни Истанбулдаги 17-Оғир жиноят ишлари бўйича судда бўлиб ўтди. Рустам Отамирзаев судда айбини тан олди ва афсусини билдириб, 80 ёшли онасига ғамхўрлик қилиш учун енгилроқ жазо сўради.

Гувоҳлардан бири воқеани шундай тасвирлади: “Тонгда қичқириқ овозидан уйғондим. Судланувчи аёлни бўйнидан пичоқлаб, ертўлага судраб туширарди. Биз ёлвордик, лекин у тўхтамади. Бир неча дақиқа ичида аёл ҳаракатсиз қолди”.

Суд прокурори айбловни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, айбдорни умрбод озодликдан маҳрум қилишни сўради. Суд ҳайъати ҳам айбловни асосли деб топди ва ҳукмни ўқиди — Рустам Отамирзаев қасддан одам ўлдиргани учун оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Бу фожиа нафақат Туркияда, балки Ўзбекистонда ҳам катта муҳокамага сабаб бўлди. Мутасаддилар таъкидлашича, бу воқеа рашк ва зўравонлик оқибатларининг яна бир даҳшатли намунасидир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?