date

Эртага айрим ҳудудларда ёмғир, тоғларда қор кутилмоқда

Эртага айрим ҳудудларда ёмғир, тоғларда қор кутилмоқда

Ўзгидромет 29 октябрь кунига мўлжалланган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Эртага мамлакатнинг кўп қисмида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво очилиб, ҳарорат 20–22 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво асосан қуруқ, шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Бу ҳудудларда ҳарорат кундузи 25 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоийда ҳам ёмғир кутилмайди, аммо шамол бироз кучайиши мумкин. Ҳарорат тунги пайтда 6–11 даража, кундузи эса 25 даражагача бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимол қилинаётган бўлса-да, кундузи осмон очилиши кутилмоқда. Ҳарорат 20–25 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилади — кечаси ёмғир ёғиши мумкин, аммо кундузи ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади.

Сурхондарёда ёмғир кутилмайди, ҳарорат кундузи 26 даражагача кўтарилади.

Фарғона водийсидаги вилоятларда — Андижон, Наманган ва Фарғонада — кечаси ёмғир ёғиши эҳтимол қилинади. Кундузи эса 17–22 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда об-ҳаво ноаниқ бўлади: вақт-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Бaland ҳудудларда эса қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Мутахассислар айтишича, бу ҳафта ёмғирлар асосан мамлакатнинг марказий ва шарқий қисмида кузатилади, ғарбда эса қуруқ ва илиқ ҳаво ҳукм суради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага айрим ҳудудларда ёмғир, тоғларда қор кутилмоқда