
Тошкент шаҳрида 2025-йил 12-ноябрдан бошлаб иссиқ сув ва марказлаштирилган иситиш хизматлари учун янги тарифлар жорий этилади.
Шаҳар ҳокими қарорига биноан, аҳоли, бюджет ташкилотлари ҳамда бошқа тўғридан-тўғри истеъмолчилар учун қуйидаги тарифлар тасдиқланди:
- Асосий тариф: 711 641 сўм/Гкал (QQSсиз);
- Аҳоли учун: 139 860 сўм/Гкал (QQSсиз);
- Бюджет ташкилотлари учун: 925 797 сўм/Гкал (QQSсиз);
- Бошқа истеъмолчилар учун: 342 296 сўм/Гкал (QQSсиз).
Янги ҳисоб-китобларга кўра, пойтахт аҳолиси учун иссиқ сувнинг 1 куб метри QQS билан 8 928,7 сўмни ташкил этади. Агар хонадонда ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, бир киши учун ойлик тўлов 34 868,9 сўм миқдорида белгиланади.
Иситиш учун эса янги тариф бўйича ҳар бир иситиладиган квадрат метр учун 241,4 сўм (QQS билан) тўлов олинади.
“Veolia Energy Tashkent” компанияси маълум қилишича, пойтахт аҳолиси иссиқлик энергиясининг тўлиқ қийматини тўламайди — харажатларнинг қарийб 80 фоизи маҳаллий бюджет субсидияси ҳисобидан қопланади. Бу механизм аҳолининг тўлов юкини камайтириш ва ижтимоий барқарорликни сақлашга хизмат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!