17:12 / 21.12.2019
19 493

Филлар ҳақида қизиқарли фактлар

Филлар ҳақида қизиқарли фактлар
Ер юзида филларнинг 2 тури мавжуд булар: Африка филлари, Африка қитъасида яшовчи филлар ва Ҳиндистон филлари (ёки Осиё филлари ҳам дейилади), Осиёнинг жануби-шарқида яшовчи филлар. Бу жонзотларнинг бўйи 4-4,5 метр баландликкача етади, оғирлиги эса 7 тоннагача етиши мумкин ҳамда филлар қуруқликда яшовчи энг катта ҳайвон ҳисобланади.

Филлар ҳақида 17 та қизиқарли факт
1. Африка филлари ҳинд филларидан каттароқ бўлади. Африка филларининг қулоқлари ҳинд филларининг қулоқларидан деярли 3 марта катта бўлади.

2. Филларнинг ўзига хос ҳусусиятларидан бири бу - уларнинг ҳартуми ҳисобланади. Филларнинг хартумида 40 000 га яқин индивидуал мушаклари мавжуд. Филлар хартумлари ёрдамида ҳидлашади, нарсаларни пайпаслаб кўришади, сув ичишади, овқат олишади ва ҳаттоки жуда ҳам аниқ амалларни бажара олишади, мисол учун ерда турган гугурт доначасини ҳам кўтара олишади.

3. Филлар хартумлари ёрдамида мулоқот қилишади, хартумларининг сигнали 1 километр масофагача етиб боради ва филлар шу масофада мулоқот қилишлари мумкин. Филлар хартумлари ёрдамида 30 га яқин сигнал турида мулоқот қилишади.

4. Филларнинг бошқа бир аҳамиятли жиҳати уларнинг туслари ҳисобланади. Бу филларнинг тепа жағ қисмида жойлашган 2та йирик тишларидир. Африка филларининг эркак ва урғочисида ҳам йирик туслари мавжуд. Ҳинд филларида эса фақат эркак филларда мавжуд, урғочиларида эса йўқ.

5. Филларнинг тусларидан ташқари тишлари ҳам бор 4 та ва бу тишлар 8-10 йил мавжуд бўлади, кейин эса едирилиб тўкилади ва бу тишлар ўрнига янгиси чиқади. Бундай жараён 6 марта бўлади. Филнинг охирги (6-маротаба ўсган тишлари) едирилиб тўкилганидан сўнг филлар вафот этишади. Филларнинг тиши 3 килограммгача бўлади.

6. Филлар ўсимликлар билан озиқланишади (ўтлар, барглар, шохлар, илдизлар ва ҳоказо), бир кунда 180-200 килограммгача шундай ўсимликлар билан озиқланишади, бу ўсимликларни топиш учун филлар бир суткада 100 километргача масофа босиб ўтишади.
7. Филлар 60-80 йил умр кўради. Филларнинг балоғат ёши 15-20 ёш ҳисобланади.

8. Филлар 50 ёшгача туғиши мумкин. Урғочи филлар ҳомиладор бўлгандан кейин тахминан 22-24 ой деганда кўзи ёрийди. Чақалоқ филлар йирик бўлиб туғилишади ва тахминан 100 килограм бўлишади. Эгизак филларнинг туғилиши жуда ҳам кам учрайдиган ҳолат.

9. Янги туғилган чақалоқ филлар туғилиши билан оёқда тура олишади, лекин уларнинг кўзи кўрмайди шунинг учун она филни хартумлари билан ушлаб юришади. Чақалоқ филлар бошланишига сувни хартумида эмас, балки оғзида ичади.

10. Ҳинд филларининг олдинги оёқларида 5 та бармоқлари бор, орқа оёқларида эса 4 та.
11. Одатда филлар 2-6 км/с билан ҳаракатланишади, лекин қисқа вақт ичида 35-40 км/с тезликгача чиқишлари мумкин.

12. Фақатгина битта турдаги сутэмизувчилар сакрай олишмайди - филлар.
13. Филларнинг юрак уриши 1 дақиқасига 27 маротаба. Филларнинг юраклари 30 килограмм бўлади.

14. Филлар Тайланднинг миллий ҳайвони ҳисобланишади. Асрлар давомида филлар зодагонлик белгиси ҳам бўлишган. Ҳамма оқ филлар Тайланд қироллиги мулки ҳисобланишган.
15. Филлар тик туриб гуруҳ бўлиб ухлашади, бола филлар эса ён тарафи билан ётиб ухлашади.

16. Филларнинг териси жуда ҳам қалин бўлади, баъзи жойларида терисининг қалинлиги 3,5-4 сантиметргача бўлади.
17. Филлар жуда ҳам ақлли ҳайвонлар сирасига киради. Филлар жуда ҳам яхши хотирага эга. Филларни қўлга ўргатиш мумкин (асосан ҳинд филларини, африка филларини эса қўлга ўргатиш жуда ҳам қийин, африка филлари ҳинд филларига нисбата агрессив бўлади), улар 60 га яқин буйруқ ишораларини ўргана олишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филлар ҳақида қизиқарли фактлар