date

Реал Винисиусга огоҳлантириш берди

Реал Винисиусга огоҳлантириш берди
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниорнинг келажаги Испания футболида кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Бразилиялик футболчи яқинда "Барселона"га қарши ўйинда 72-дақиқада алмаштирилгандан сўнг Хаби Алонсо билан ўзини тута олмай, жамоа бош мураббийи ва клуб раҳбариятини хафа қилган.

"Трансфер Ньюс Ливе"нинг "Фичахес"га таяниб берган хабарига кўра, Винисиусга огоҳлантириш берилган: агар у тез орада шартномасини узайтирмаса, унинг ўйин вақти сезиларли даражада қисқартирилиши мумкин. Шунингдек, "қаймоқранглилар" раҳбарияти футболчини 2026 йилда сотиш ёки 2027 йилда эркин агент сифатида кетишига рухсат бериш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари, манбага кўра, "Реал" Винисиусни яна бир бор алмаштириш пайтидаги асабий реакцияни такрорламаслик борасида огоҳлантирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал Винисиусга огоҳлантириш берди