date

АҚШда хавфли вирусли маймун лаборатория юкидан қочди

АҚШда хавфли вирусли маймун лаборатория юкидан қочди

АҚШнинг Пенсильвания штатида тажриба ҳайвонларини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиши оқибатида хавфли вируслар билан юқтирилган маймун қочиб кетди. Маълумотларга кўра, контейнерда гепатит C, герпес ва коронавирус билан зарарланган тажриба маймунлари бўлган.

Ҳодисадан сўнг бешта маймун тезда қўлга олинган бўлса-да, биттаси ҳанузгча эркинликда экани маълум қилинди. У автойўлни кесиб ўтиб, ўрмонга кириб кетган.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари жамоатни эҳтиёт бўлишга чақирди. Уларга кўра, бу маймун соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши, айниқса тажовузкор бўлиши ва одамларга ҳужум қилиши эҳтимоли бор.

Юк автомобили Флоридадаги Тулейн университетидан тадқиқот лабораториясига йўл олгани айтилмоқда. The Irish Sun хабарига кўра, ҳайдовчи “хавфли биоматериал” ташиётганини билган.

Қутқарув хизматлари ҳозирда ҳайвонни топиш ва зарарсизлантириш ишларини давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда хавфли вирусли маймун лаборатория юкидан қочди